Санжар Рашидов "Металлург" сафига қўшилди (фото)

Бекободнинг “Металлург” клуби иккинчи даврага тайёргарлигини давом эттиряпти. Кеча Луисма Эрнандес жамоаси “Андижон”га қарши назорат учрашувида 4:1 ҳисобида устун келгани ҳақида сайтимиз орқали маълумот бердик.

Ушбу учрашувни кузатиб борган Sports.uz мухбирининг хабар қилишича, “Металлург” сафига иқтидорли ярим ҳимоячи Санжар Рашидов қўшилган. Ушбу футболчи биринчи даврани ҳеч бир клубда ўтказгани йўқ. Унинг охирги жамоаси “Бунёдкор” клуби эди.

санжар_1

“Андижон”га қарши баҳсда Рашидов иккинчи бўлимда захирадан майдонга туширилди. Бундан ташқари, “Сўғдиёна”да тўп сурган ҳужумчи Бобур Фарҳодов ҳам айни чоғда “Металлург” машғулотларига қўшилган. Ушбу футболчи ҳам кеча “Андижон”га қарши учрашувда иштирок этди. Лекин ҳозирча улар билан шартнома имзолангани йўқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!