Сэм Куэрри ҳам учинчи даврада ўйнайди

Индиан-Уэллс шаҳрида Профессионал теннисчилар уюшмаси томонидан ўтказилаётган "BNP Paribas Open" турнири қизғин паллага кирди.

"Мастерс" туркумига кирувчи ушбу мусобақада мезбонлар вакили Сэм Куэрри италиялик рақиби Маттео Берреттини 7:6, 2:6, 6:4 ҳисобида мағлуб қилди.

Ушбу босқичда австралиялик Жордан Томпсон аргентиналик Федерико Дельбонис устидан 6:4, 6:7, 7:6 ҳисобида ғалаба қозонди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!