Сэр Алекс Фергюсон “Арсенал” устозига тан берди

381

Сэр Алекс Фергюсон “Арсенал” устозига тан берди

 

“Манчестер Юнайтед” жамоаси собиқ бош мураббийи  Алекс Фергюсон “Арсенал” устози Арсен Венгерни унинг рекордини янгилагани муносабати билан табриклади.

Венгер бош мураббий сифатида АПЛдаги ўйинлар сони бўйича афсонавий сэр Алекс Фергюсонни ортда қолдиришга муваффақ бўлди.

“Венгерга тан бераман, у менинг натижамни янгилади. Бундай натижани қайд қилиш учун мураббийлик фаолиятининг юқори стандартларига жавоб бериш керак. Менимча, Венгернинг рекордини ҳеч ким янгилай олмаса керак”, – деди Фергюсон.

Арсен Венгер АПЛ клуби бош мураббийи сифатида 811 учрашув ўтказди. Франциялик мутахассис 1996 йилда “Блэкберн”га қарши ўйинда дебют ўтказган эди.