Серена Уильямс: Ҳовузнинг тубига тушиб олмоқчиман

179

Серена Уильямс: Ҳовузнинг тубига тушиб олмоқчиман

Америкалик теннисчи Серена Уильямс ўзининг оналик туйғуси билан ўртоқлашди.

“Умуман, бу бироз ноҳақлик. Мана Рожер Федерернинг тўрт фарзанди бор, лекин у деярли ҳеч қачон «Катта дубулға» туркумига кирувчи мусобақаларни ўтказиб юбормайди. Мен эса биргина жажжи қизалоғим билан оддий турнирларда ҳам иштирок эта олмаяпман.

Агар менда ҳам эгизак фарзандлар бўлганида, ўзимни қаерга қўйишни билмас эдим. Балки, ҳовузнинг тубига тушиб олар эдим”, - дейди Серена Уильямс.

Sports.uz