"Севилья" "Барселона"дан собиқ футболчисини қайтариб ололмади

“Севилья” клуби раҳбарияти  ҳимоячи Алеиш Видалнинг трансфери борасида “Барселона” билан келиша олмади.

Marca нашри тарқатган хабарга кўра томонлар футболчининг трансфер нархи борасида келиша олишмаган. Айтиш лозимки, андалусияликлар Видални кейинчалик 8млн евро эвазига сотиб олиш шарти билан мавсум якунига қадар текинга ижарага олишни сўрашган. Бироқ, бундай таклиф каталонияликларни қониқтирмаган. Улар футболчини қишки трансферлар даврида камида 15 млн еврога сотишни режалаштиришган.

Лекин, шунга қарамай “Барселона” ушуб нархни “Севилья” учун 10 млн еврогача камайтиришга рози бўлган, аммо, бу ҳам андалусияликларни қониқтирмаган.

Маълумот учун, Алеиш Видаль 2015 йил “Барселона” сафига айнан “Севилья”дан келиб қўшилган эди. У жорий мавсум Ла Лигада 10та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!