"Шаҳарликлар"ни тўхтатиб бўлмаяпти

Кеча Англия премьер-лигасининг 17-туридан ўрин олган бир қатор баҳслар бўлиб ўтди.

Ҳусусан, пешқадам “Манчестер Сити” сафарда “Суонси”га қарши майдонга чиқди ва йирик 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу ғалабадан сўнг Хосеп Гвардиола бошчилигидаги “шаҳарликлар” ўзларининг жорий мавсумдаги кетма-кет ғалабалари сонини 15тага етказиб олишди ва бу борада АПЛда мутлақ рекордчига айланиб олишди.

“Суонси” – “Манчестер Сити” 0:4 (0:2, 0:2)

13 декабрь «Либерти Стэдиум»

Голлар: 0:1 – 27 Сильва, 0:2 – 34 де Брюйне, 0:3 – 52 Сильва, 0:4 – 85 Агуэро.

“Суонси” – Фабианьски, Нотон, ван дер Хорн, Моусон, Ольссон, Ки Сон Ен, Меса, Кэрролл (Абрахам, 46), Айю, Дайер (Нарсинх, 65), Бони (Фер, 74).

“Манчестер Сити” – Эдерсон, Данило, Отаменди, Мангаля, Делф (Зинченко, 73), де Брюйне (Гюндоган, 77), Фернандиньо (Туре, 58), Сильва, Бернарду Силва, Агуэро, Стерлинг.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!