2102 0

2017 йилнинг сўнгида ҳаваскорлар боксини тарк этиб, профессионал фаолиятини бошлашга қарор қилган Шаҳрам Ғиёсов машғулотларни бошлаб юборди. Айни дамда у яқинда профессионал боксга ўтган бошқа бир ҳамюртимиз Муроджон Аҳмадалиев билан Лас-Вегасда илк машғулотларни олиб бормоқда.

Мен АҚШга навбатдаги ўзбекистонлик буюк чемпион бўлиш учун келдим. Ярим ўрта вазн тоифасини забт этишни ва P4P рейтингида етакчи бўлишга ҳаракат қиламан, – дейди Шаҳрам Ғиёсов.

Америка Аҳмадалиев ва Ғиёсовга яхши имконият беради, – дейди халқаро спорт агенти Руслан Хусинов. – Аҳмадалиев Ғиёсов сингари бокс жангчиларидан бири бўлади. Бу иккаласи ижтимоий тармоқларда жуда оммалашиб кетган. Уларнинг 200 000 атрофида ўқувчилари бор. Ўзбекистон халқи бу иккисидан чемпионликни сабрсизлик билан кутмоқда.

Аҳмадалиев ва Ғиёсовга бир қанча промоутерлик компаниялари катта қизиқиш билдирган эди. Менда ҳам яқин дўстим Геннадий Головкин билан Қўшма Штатларга келганимда шундай қизиқиш бўлган. Улар жуда меҳнатсевар. Улар жаҳон чемпиони бўлишга ўта чанқоқ. Шартнома имзолашга қарор қилганимиздан жуда бахтиёрмиз, – дея қўшимча қилди Аҳмадалиев ва Ғиёсовнинг профессионал фаолиятини бошқариб келаётган Руслан Хусинов.

> Муроджон Аҳмадалиев: Профессионал боксда нокаутлар қироли бўлмоқчиман

Эслатиб ўтамиз, 2017 йил якунларига кўра, Осиёнинг энг яхши боксчиси деб топилган 24 ёшли Рио-2016 Олимпиадаси финалчиси Шаҳрам 2017 йил май ойида Тошкентда ўтган Осиё чемпионати ҳамда сентябрь ойида Германиянинг Гамбург шаҳрида ташкил этилган жаҳон чемпионатида шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилган.

Бундан ташқари 2015 йили ёшлар ўртасида Якутск шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионатида ҳам олтин медаль билан тақдирланган. У яна бокс бўйича қатор миллий ва халқаро турнирларда ғолиб ҳамда совриндорлар қаторидан ўрин эгаллаб келган.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98