Шаҳрам Ғиёсов навбатдаги ғалабасини қўлга киритди!

АҚШнинг Орландо шаҳрида ташкил этилган профессионал бокс оқшомининг 2-марказий жангида ярим ўрта вазн (66,6 кг) тоифасида ҳамюртимиз Шаҳрам Ғиёсов мексикалик Пабло Сезар Канога қарши рингга кўтарилди.

12 раунд қилиб белгиланган жангнинг 11 раунди якунланган бир паллада Сезар Кано жароҳат олиб, жангни давом эттира олмади. Бунга қадар ҳам Ғиёсов 3 та ҳакамларнинг кўрсатмасига кўра, 109-99 ҳисобидаги ғалаба қозонаётган эди. Шу тариқа юртдошимиз ўзининг 15-ғалабасини қўлга киритиши билан бирга WBA Regular камари учун даъвогарга айланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!