"Шальке" сафарда "Байер"ни доғда қолдирди (видео)

Аввал хабар берганимиздек бир неча дақиқалар олдин Германия Бундеслигасининг 24-туридан ўрин олган “Байер” ҳамда “Шальке-04” жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди.

“Бай-Арена”да кечган қарама-қаршиликда гельзенкирхенликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Мазкур ғалабадан сўнг “Шальке-04” жамғарган очколар сони 41 тага етди ва жамоа турнир жадвалида “Бавария”дан сўнг иккинчи ўринда бормоқда. “Байер” эса 38 очко билан 5-ўринда қолди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳи ҳамда киритилган голларни томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!