Шахмат. Олий лига баҳсларига рекорд даражада мукофот жамғармаси қўйилди!

19 апрель куни шахмат бўйича Ўзбекистон чемпионати Олий лига баҳслари бошланади. 2 майга қадар давом этадиган ушбу мусобақанинг бу галги соврин жамғармаси рекорд – 75 минг АҚШ доллари этиб белгиланди.

Таъкидлаш керакки, мусобақада 24 нафар эркак ва 18 нафар аёл шахматчилар баҳс олиб боради. Иштирокчилар орасида Жавоҳир Синдаров, Жаҳонгир Воҳидов, Шамсиддин Воҳидов, Нодирбек Ёқуббоев, Умида Омонова, Нодира Нодиржонова ҳамда Нилуфар Ёқуббоева каби юртимизнинг машҳур шахматчилари дона суради.

Қуйида мусобақа иштирокчиларининг тўлиқ рўйхати билан танишиб олишингиз мумкин>>>

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!