Шер Мамазулуновнинг навбатдаги жанг санаси маълум бўлди

К-1 бўйича юртимизнинг энг кўзга кўринган вакили, МДҲ мамлакатларида “Аллигатор” номи билан машҳур Шер Мамазулуновнинг навбатдаги жанги қачон бўлиши маълум бўлди.

Хабарингиз бор, ҳамюртимиз сўнги жангини Тошкентда “Toshkent Open” турнири доирасида ўтказган ва унга туркиялик Батухан Демир рақиблик қилганди. Мамазулунов ушбу жангни муддатидан аввал техник нокаут билан ўз фойдасига ҳал қилган.

Навбатдаги жангини Екатеринбургда 6 март куни RCC промоушени томонидан ташкил қилинган турнирда ўтказади. Дастлаб, у чехиялик рақиб билан тўқнаш келиши керак эди. Бироқ, бунга ўзгартириш киритилди ва тез орада янги рақиби маълум бўлади.

Шунингдек, ушбу турнирда яна бир ҳамюртимиз Мавлуд Тифиев ҳам рингга кўтарилади.

Воқеалар ривожини бизда кузатиб боринг!

Россиялик жангчи ўзбекистонлик рақибига қарши реваншдан бош тортди ёхуд Мавлуд Тифиев навбатдаги жангини ўтказади (Видео)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию