Шерзод Каримов ҳам янги мавсумни "Локомотив"да бошлайдиган бўлди

Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони ва кубоги соҳиби ҳисобланган “Локомотив” янги мавсум олдидан ўз сафини бир қатор тажрибали футболчилар билан тўлдирмоқда.

Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, ўтган мавсумни "Пахтакор" сафида ўтказган Шерзод Каримов ҳам "темирйўлчилар" билан шартнома имзолаган. 28 ёшли футболчи эндиликда “Локомотив” сафида 8-рақам остида тўп суради.

Маълумот учун, Каримов фаолияти давомида “Қизилқум” ва “Пахтакор” жамоалари сафида фаолият олиб борган ва Олий Лигада 178та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 24 та гол ёздириб қўйишга муваффақ бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!