Шоҳжаҳоннинг рақиби жангдан сўнг касалхонага тушди

  • 13 январь, 2018, 14:57
  • 0
  • Бокс

Хабарингиз бор енгилмас боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашев америкалик Сони Фредриксонни учинчи раундда нокаутга учратиб, 12-жангида ғалаба қозонган эди.

Мазкур жангда Шоҳжаҳоннинг кучли зарбаларига рақибининг жағи дош бера олмай cинган ва Сони жангдан сўнг тўғри шифохонага ётқизилган.

 – Сонини жангдан сўнг тўғри касалхонага олиб кетишди. Кейин унинг аҳволи ҳақида сўраганимда жағи cинганини айтишди. Нима бўлса ҳам унга шифо тилайман, – дейди Шоҳжаҳон Эргашев Sports.uz интернет порталига берган хабарида.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!