Шота кетди, Дердийок-чи?

Хабарингиз бор, Шота Арвеладзе бошлиқ мураббийлар штаби ва "Пахтакор" легионерлари тунда Тошкент халқаро аэропорти орқали юртимизни тарк этишди. Швейцариялик ҳужумчи клубдаги келажаги ҳақида гапириб ўтди:

"Менда бир йиллик шартномам бор. "Пахтакор" мен учун оиламдек яқин. Аввало, Шотага билдирилган ишонч ва Ўзбекистонга таклиф қилгани учун раҳмат айтаман. Мен ҳали ҳам умид қиламан, у клубда фаолиятини давом эттиради. Аммо нима бўлган тақдирда ҳам, унга омад тилайман. Мен келгуси йил борасида хотиржамман. Кўпроқ совринлар ютишни хоҳлайман. Осиё Чемпионлар Лигаси ғолиблиги - асосий мақсадимиз! 

ОАВ доим тахминлар тақдим этади. Швейцария клубларидан ҳеч қандай расмий таклиф олмадим. Клубим билан шартномам бор, янги мавсумда "Пахтакор"да бўлишни режалаштирмоқдаман", - деди Дердийок.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!