1236 0

 Осиё–Океания кураш конфедерацияси 2017 йилнинг энг яхшиларни аниқлади.

Унда ҳамюртимиз жаҳон чемпиони Шуҳрат Арслонов “Йилнинг энг яхши курашчиси” деб топилди. У жорий йилда Ёпиқ иншоатлар ва Жанг санъатлари бўйича V-Осиё ўйинларида олтин медални,  Ал Ҳаким ат-Термизий хотирасига бағишланган XIII–халқаро турнирда шоҳсупага кўтарилди.

"Осиё–Океания кураш конфедерацияси томонидан 2017 йилнинг энг яхши курашчиси деб топилганимдан хурсандман. Жорий йил мен учун жуда муваффақиятли ўтди. Бу ғалабаларим билан тўхтаб қолмайман.  2018 йил Индонезияда бўлиб ўтадиган ёзги Осиё ўйинларида олтин медални қўлга киритишга бор куч-ғайратим билан харакат қиламан" - дейди Шуҳрат Арслонов Sports.uz сайтига берган интервьюсида

Кураш халқаро ассоциацияси президенти Ҳайдар Фармон ва Осиё–Океания кураш конфедерацияси президенти ҳамюртимиз Комил Рўзиев “Кураш ривожига қўшган ҳиссаси учун” номинацияси бўйича тақдирланади.

Таиландлик Пулсак Сажатамнукул “Йилнинг энг яхши ҳаками”, эронлик Ҳосро Далир Моейн “Йилнинг энг яхши мураббийи”, Хитой Тайпейидан Хсен-Цу Янг “Йилнинг энг яхши аёл курашчиси”, Жанубий Корея кураш федерацияси “Йилнинг энг яхши федерацияси”, Туркманистонда ўтказилган Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари бўйича V Осиё ўйинларининг кураш мусобақаси “Йилнинг энг яхши мусобақаси”, 2018 йил Индонезияда бўлиб ўтадиган ёзги Осиё ўйинларига курашнинг расман киритилгани “Йилнинг энг яхши воқеаси”, дея эътироф этилди.

""Осиё–Океания кураш конфедерацияси томонидан 2017 йилнинг  энг яхши курашчиси деб топилганимдан хурсандман. Жорий йил мен учун жуда муваффақиятли ўтди. Бу ғалабаларим билан тўхтаб қолмайман.  2018 йил Индонезияда бўлиб ўтадиган ёзги Осиё ўйинларида олтин медални қўлга киритишга бор куч-ғайратим билан харакат қиламан" - дейди Шуҳрат Арслонов Sports.uz сайтига берган интервьюсида

Sports.uz

 

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98