Швейцариялик футболчи саунада вафот этди

Швейцариянинг "Лозанна Уши" клуби ҳимоячиси Элиа Алессандро 25 ёшида бахтсиз ҳодиса туфайли вафот этди. Бу ҳақда мамлакат футбол лигаси расмий сайти хабар берди.

"Сен бизнинг абадий сардоримиз бўлиб қоласан. "Қизил-оқлар" Элиа оиласи учун мотам тутмоқда. Биз яқин дўстимиз, буюк жамоадошимизни йўқотдик", — деди клуб матбуот хизмати ўз баёнотида.

Манбага кўра, ҳимоячи 16 декабрь, жума куни Маскатдан унча узоқ бўлмаган жойда бассейнда чўмилаётган вақтида вафот этган. Ўлимнинг аниқ сабаби ҳозирча номаълум.

Алессандро "Тун", "Кьяссо", "Кринс", "Янг Бойз" каби клубларда, шунингдек, Швейцария ёшлар терма жамоасида ўйнаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!