Симеоненинг безовта бўлишига нима сабаб бўлди?

Мадриднинг “Атлетико” клуби бош мураббийи Диего Симеоне шогирдларининг Хитойга кетиб қолиши мумкинлигидан хавфсирамоқда. Илгарироқ Фернандо Торрес ва Янник Феррейра-Каррасколарга Хитой клубидан қизиқиш бўлаётгани айтилган эди.

“Хитойда трансфер ойнасининг кеч ёпилиши мени безовта қилмоқдами? Ха, бу вақт ичида футболчиларнинг ҳаёлларида ўзгаришлар бўлади. Барча жойда трансфер ойнаси бир хил вақтда якунланганда яхши бўлар эди. Шунда мураббийлар ва футболчилар хотиржам бўлишар эди.

Карраско борасида бирон нарса дея олмайман. У музокаралар олиб бормоқда. Торрес ҳақидаги хабар эса менда йўқ. Биз барчамиз машғулотлар олиб бормоқдамиз.

Мен қолганларнинг қарорини муҳокама қилмайман. Агарда, сен кетишни истар экансан, бу яхши. Молиявий томондан яхши таклиф эса бу ҳамманинг шахсий ишидир”, – деб аргентиналик мутахассиснинг сўзларини келтириб ўтди АS нашри.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!