Снейдер “Пахтакор”нинг рақиби бўлган клуб сафида дебют қилди

618

Снейдер “Пахтакор”нинг рақиби бўлган клуб сафида дебют қилди

Бугун Қатар Юлдузлар лигасида 12-тур ўйинлари давом эттирилди. ОЧЛ плей-офф босқичида Тошкентнинг “Пахтакор” клубига рақиблик қиладиган “Ал-Гарафа” клуби бу тур сафарда “Ал-Ахли”га қарши баҳс ўтказди.

Ушбу ўйинда “шерлар”нинг бўлажак рақиблари 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

“Ал-Гарафа” сафига эндигина келиб қўшилган Уэсли Снейдер ҳам бу ўйинда иштирок этди. Голландиялик футболчи учрашувни асосий таркибда бошлади 84-дақиқада заҳирага олинди.

Эслатиб ўтамиз, “Ал-Гарафа” – “Пахтакор” ўйини 30 январ куни бўлиб ўтади.

Қатар  Юлдузлар лигаси. 12-тур

“Ал-Ахли” – “Ал-Гарафа” 1:2.