Снейдер томонидан киритилган гол “Пахтакор” рақибининг ғалабасига ёрдам берди

Бугун Қатар Юлдузлар лигасида 13-тур ўйинлари давом эттирилди. “Пахткор”нинг  ОЧЛ плей-офф босқичи доирасидаги рақиби – “Ал-Гарафа” клуби сафарда “Умм-Салал”га қарши баҳс олиб борди.

Ушбу ўйинда “шерлар”нинг бўлажак рақиблари 4:2 ҳисобида ғалабага эришди. Эътиборлиси, голландиялик машҳур футболчи Уэсли Снейдер 61-дақиқада тўп киритиб, жамоасининг ғалабасига ўз хиссасини қўшди.

Эслатиб ўтамиз, “Ал-Гарафа” – “Пахтакор” ўйини 30 январ куни бўлиб ўтади.

Қатар Юлдузлар лигаси. 13-тур

“Умм-Салал” – “Ал-Гарафа” 2:4 (0:2, 2:2)

Голлар: Сагбо (69 пен), Надия (81) – Алаелдин (33), Ал Яхри (45), Снейдер (61), Ал Сураж (90+4).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!