Собиқ англиялик футболчи Уокерни танқид қилди: Сирға аёллар ва қароқчилар учун

Жои Бартон Кайл Уокерни машғулотларга сирғалар билан боргани учун танқид қилди. 

Англия терма жамоаси ва "Манчестер Сити" ҳимоячиси кеча "Уембли"да Бразилияга қарши ўтказилган ўйиннинг 20-дақиқасида мушакларидан жароҳат олди. 

"Сирға билан машқ қилиш нотўғри маданият ҳисобланади. Бундай йўл билан ҳеч нарса ютиб бўлмайди. Футболчилар буюк Бобби Мурдан кўра кўпроқ Дрейкга ўхшашни хоҳлашади. 

Сирғалар аёллар ва қароқчилар учун"
, - деб ёзди "Манчестер Сити" ва "Ньюкасл" собиқ футболчиси. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!