“Сўғдиёна” аёллар жамоаси Умид Аҳмаджоновга миннатдорчилик билдиради

Маълумки, 5 январь куни Ўзбекистон Футбол Федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов футбол учун яратилган шарт шароитлар билан танишиш мақсадида Жиззах вилоятига ташриф буюрган эди. Ташрифи давомида «Сўғдиёна» академияси тарбияланувчилари, футзал, аёллар жамоари учун яратилган шароитларни ўрганди. Ўзбекистон Футбол Федерациясининг президенти аёллар жамоаси футболчилари билан суҳбати давомида футбол ривожи учун ҳар қандай ёрдамга тайёр эканликларини айтиб ўтганди.

Бугун «Сўғдиёна» аёллар жамоаси Ўзбекистон Футбол Федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов томонидан махсус совға қабул қилишди. Умид Аҳмаджонов аёллар жамоасига машғулотлар ва кундалик кийиш учун юқори сифатли спорт кийимлари  совға қилди.

- «Сўғдиёна» аёллар жамоаси барча футболчилари ва мураббийлари бугун жуда хурсанд, - дея гап бошлади «Сўғдиёна» аёллар жамоаси бош мураббийи Гулнора Азамова.

- Жамоамиз барча футболчи қизлари номидан Умид Аҳмаджоновга чин юракдан миннатдорчилик билдирамиз. Бизга шу даражада эътибор учун ташаккур изҳор этамиз. Бунга жавобан мусобоқаларда  муносиб иштирок этиб, мамлакатимиз футболини янада юқори ўринларга олиб чиқишга  ҳаракат қиламиз. Умид Аҳмаджоновга мамлакатимиз футболини ривожлантириш йўлида амалга ошираётган ишларида мувофаққият ва  зафарлар тилаймиз, - дейди «Сўғдиёна» аёллар жамоаси бош мураббийи Гулнора Азамова.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!