"Сўғдиёна" дарвозабони жамоадан кетди

“Мавсум-2023”ни 11-ўринда якунлаган “Сўғдиёна” сафида ҳам қатор ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда. Ҳозирда жамоани тарк этаётган ўйинчилар пайдо бўляпти. Улардан бири дарвозабон Ширинбой Абдуллаев.

Sports.uz сайтига маълум бўлишича, ушбу посбоннинг жамоа билан тузган шартномаси якунига етган ва “Сўғдиёна”ни тарк этгани маълум бўлди. Ўз навбатида 31 ёшли дарвозабон жамоа билан хайрлашганини тасдиқлади. Бу йил Суперлигада 4 та, Ўзбекистон Кубогида эса 2 та ўйинда иштирок этди.

ширинбой1

Ширинбой Абдуллаев “Сўғдиёна” шарафини 2012 йилдан бери муносиб ҳимоя қилиб келди. Бир клубда 11 йил давомида фаолият олиб бориш анча-мунча футболчида кузатилмайди. Абдуллаев эса ўзи учун қадрдон бўлиб қолган клуб билан хайрлашди. Унинг янги жамоаси катта эҳтимол билан янги йилда кейин маълум бўлади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!