"Сўғдиёна" ғалабасиз сериясига нуқта қўйди

Суперлиганинг 4-турида "Сўғдиёна" "Пахтакор" майдонига сафар қилиб, 2:3 ҳисобида зафар қучди. Ушбу ўйинда мавсумдаги илк хет-трик ҳам амалга оширилди. 

Шу тариқа, "бўрилар" ғалабасиз сериясига нуқта қўйди. Бундан олдин сўнгги бор жамоа ўтган мавсум 4 ноябрь куни "Бухоро"ни таслим қилганди. Ўшанда ягона голни Люпче Доиров урган. Меҳмонда эса охирги марта 30 июлда "Бунёдкор" мағлуб қилинганди. 

Маълумот учун, 4-турдан кейин Иван Бошкович шогирдлари турнир жадвалида 8-ўринга чиқиб олди. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Журабой
30/03/2024 21:58
Сугдиена маладец. Факат галаба тилайман. Энди узиннга ухшаябсан.