"Сўғдиёна" тажрибали футболчи билан таркибни кучайтирди

Янги мавсумга пухта тайёргарлик кўраётган "Сўғдиёна" таркибини тажрибали футболчилар эвазига кучайтиришда давом этмоқда. Жиззах клуби ярим ҳимоячи Санжар Шоаҳмедов билан бир йиллик шартнома имзолади.

Санжар Шоаҳмедов 1990 йил 23 сентябрь куни Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Футболчи фаолияти давомида АГМК, "Локомотив", "Ал-Сайлия", "Терангану", "Қизилқум" жамоаларида тўп тепган.

Санжар Шоаҳмедов 2022 йил Суперлигада навоийликлар таркибида 26 та учрашувда майдонга тушди, битта гол ва 5 та ассист қайд этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!