Сон Хин Мин АПЛда 25та гол урган илк осиёлик футболчи бўлди

Хабарингиз бор кеча АПЛнинг 22-турида “Тоттенхэм” ҳамшаҳари “Вест Хэм” билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

Эътиборлиси, шу куни жанубий кореялик ҳужумчи Сон Хин Мин “Вест Хэм” дарвозасини ишғол этиб, “шпорлар”ни муқаррар мағлубиятдан қутқариб қолди.

Қизиғи шундаки, Сон бу билан Англия премьер-лигасида 25та гол урган илк осиёлик футболчига айланди.

Маълумот учун, Жанубий Корея терма жамоаси аъзоси жорий мавсум АПЛда жами 21та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 7та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!