Сон Хин Мин "Олтин тўп"ни кўлга киритмоқчи

Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби ҳамда Жанубий Корея терма жамоаси ҳужумчиси Сон Хин Мин ўзининг энг катта орзуси ҳақида айтиб ўтди.

“Кореяда шунчаки орзуларни эмас, буюк нарсаларни орзу қилишади. Ҳар қандай футболчи “Олтин тўп”ни қўлга киритишни истайди ва мен ҳам бундан мустасно эмасман. Бу менинг ҳам орзуим.

Шубҳасиз айни дамда менинг фаолиятимда энг муҳим палла. Мен “Тоттенхэм”даги ўйинларимдан роҳатланяпман. Бу ердаги мураббийларим ва жамоадошларим менга аввалгиданда кучлироқ бўлишимга ёрдам беришди.

Жаҳон чемпионати бошланишини интизорлик билан кутяпман. Бизни жиддий синов кутмоқда. Биз гуруҳ аутсайдеримиз ва шу боис ҳам мусобақага қолганлардан кўра яхшироқ тайёрланишимиз лозим”, - дейди Сон FourFourTwo нашрига берган интервьюсида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!