Спаллетти Витселни "Интер"га таклиф қилди

Айни дамда Хитойнинг "Тяньцзинь Цюаньцзянь" клубида фаолият олиб бораётган бельгиялик ярим ҳимоячи Аксель Витсель "Интер"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.

Football-Italia нашри тарқатган хабарга кўра миланликлар бош мураббийи Лучано Спаллетти 29 ёшли футболчи билан шахсан ўзи гаплашган ва уни жамоасига таклиф қилган. Унга кўра “Интер” Витселни ижарага олишни режалаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Витсель Санкт-Петербургнинг “Зенит” клубида айнан Спаллетти қўл остида ўйнаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!