Спорт курашлари. Ёшларимиз жаҳон чемпионатида 6 та медаль қўлга киритишди

Туркияда спорт курашлари бўйича U-17 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионати ўз якунига етди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси мусобақада 1 та кумуш ва 5 та бронза медалларини қўлга киритди. Юнон-рум курашчиларимиз 1 та кумуш ҳамда 2 та бронза, курашчи қизларимиз эса 3 та бронза медалларига эгалик қилишди. Афсуски, бу гал эркин курашчиларимиз шоҳсупага кўтарила олишмади.

Совриндорлар рўйхати:

Кумуш медаль:
-48 кг: Шаҳзод Рўзиоҳунов

Бронза медаль:
-55 кг: Айтжан Халмаханов
-65 кг: Исломбек Каримжонов
-40 кг: Шоҳиста Шоназарова
-43 кг: Нилуфар Нурмуҳаммадова
-53 кг: Соҳибжамол Эсбосинова

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!