"Sport TV" "Uzbek Tigers" - "Cuba Domadores" жангини такроран намойиш этади
Хабарингиз бор, бугун пойтахтимиздаги "Универсал" спорт мажмуасида WSB серияси туркумига кирувчи турнирнинг 2-турида "Uzbek Tigers" жамоаси Кубанинг "Cuba Domadores" жамоасига қарши жанглар ўтказди.
Қизиқарли ва шиддатли жангларга бой тарзда кечган бокс кечасида "Uzbek Tigers" боксчилари рақибларини 4:1 ҳисобида мағлуб этишнинг уддасидан чиқишди.
"Sport" телеканали эса мазкур баҳсларни бугун тунда, аниқоғи - 01:40 да ва эртага 14:10 да тўлиқ ҳолатда такроран эфирга узатади. Бу ҳақда телеканалнинг "Telegram" мессенжеридаги расмий саҳифаси хабар бериб ўтди.
Фикрлар