"Спортинг" устози Роналдуга қарши ўйнашни истамаслигини айтди

"Спортинг" бош мураббийи Рубен Аморим Европа лигасининг плей-офф босқичида жамоасига қайси клублар рақиблик қилишини истамаслигини айтди.

"Мен плей-оффда "Спортинг" "Манчестер Юнайтед" билан ўйнашини истамас эди, лекин бу содир бўладиган бўлса, инглиз клуби раҳбарияти Криштиану Роналдунинг захира ўриндиғида қолдиришини истар эдим. Чунки у майдонга тушадиган бўлса, гол уриши мумкин. Мен эса буни истамайман", - деди Аморим.

Эслатиб ўтамиз, 7 ноябрь, душанба куни Европа Лигаси плей-офф босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!