Спортни ривожлантириш вазирлиги томонидан коррупцияга қарши курашиш мақсадида махсус бот ишга туширилди

Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги томонидан жисмоний тарбия ва спорт соҳасида коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш ва йўқотиш, қолаверса коррупцияга доир фаолиятларга қарши курашиш мақсадида махсус телеграм бот яратилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

"Ушбу бот орқали сиз спорт соҳасида юзага келаётган коррупцион ҳолатлар ҳақида хабар беришингиз, шунингдек ўз таклиф ва тавсияларингиз, мурожаатлар ва шикоятларингизни тўғридан-тўғри Спортни ривожлантириш вазирлигига йўллаш имкониятига эга бўласиз.

Спорт соҳасида коррупсион ҳолатларни йўқотиш ва спортни ривожлантиришга ўз ҳиссангизни қўшинг!

Унутманг, ҳар бир мурожаат биз учун жуда муҳим!", - дейилади вазирлик хабарида.

Бот учун ҳавола>>>

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!