Спортни ривожлантириш вазирлигида биринчи ярим йилликда амалга оширилган ишлар юзасидан кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди

Бугун Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлигида шу йилнинг биринчи ярмида соҳада амалга оширилган ишлар сарҳисоби ҳамда олдинда турган муҳим вазифалар ижросига бағишланган кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда Спортни ривожлантириш вазири Адхам Икрамов, вазир ўринбосари Шахрулло Махмудов, Миллий олимпия қўмитаси ва Миллий паралимпия қўмитаси раҳбарияти, вазирлик масъуллари ҳамда Республика олий спорт маҳорати мактаблари директорлари, Олимпия спорт турлари бўйича федерация ва ассоциацияларнинг вакиллари, шунингдек ZOOM платформаси орқали ҳудудий бош бошқармаларнинг раҳбарлари ва ҳудудий спортивная федерациялари масуллари иштирок этишди.

Йиғилишда 2022 йилнинг иккинчи ярмида кутиб турган спорт тадбирларга пухта ҳозирлик кўриш, асосийси, тўрт йилликнинг энг йирик мусобақаси – ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларига пухта тайёргарланиш ва унда муносиб иштирок этишга ҳозирдан жиддий эътибор қаратиш лозимлиги алоҳида таъкидланди. Бу борада вазирлик, Миллий олимпия ва паралимпия қўмиталари томонидан спортчилар ва терма жамоаларга барча шароитлар яратиб берилиши алоҳида таъкидланди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!