Старриж қишда "Ливерпуль"ни тарк этиши мумкин

Англия терма жамоаси ва “Ливерпуль” клуби ҳужумчиси Дэниел Старриж фаолиятини АПЛнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин.

Унга ҳозирда “Саутгемптона” қизиқиш билдирмоқда ва қишки трансферлар мавсумида бу футболчини мавсум якунига қадар ижарага олишни режалаштирмоқда.

The Telegraph нашрининг ёзишича, “Саутгемптон” Старрижга ЖЧ-2018 олдидан таркибга кириш учун ва кўп ўйин амалиётига эга бўлишига ёрдам бермоқчи.

Бундан ташқари “авлиёлар” “Арсенал” ҳужумчиси Тео Уолкотт ва Люк Шоуни ҳам мунтазам ўйин амалиёти беришни ваъда қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!