Старриж "Севилья"га кетишга рози, аммо...

Англиянинг “Ливерпуль” клуби ҳужумчиси Дэниэл Старриж “Севилья”га ижарага ўтишга катта қизиқиш билдирмоқда.

Daily Mail нашри тарқатган хабарга кўра андалусияликлар 28 ёшли англиялик футболчини жорий мавсум якунига қадар ижарага олишмоқчи. Бироқ, “Ливерпуль” футболчисини ижарага беришдан кўра уни сотиб юборишни маъқул кўрмоқда.

Маълумот учун, Старриж жорий мавсум АПЛда жами 9та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!