Суперлига клубларининг шифокорлари Доҳа шаҳрига йўл олди

 

Ўзбекистон Суперлигаси шифокорлари Доҳа шаҳридаги “Aspetar” спортга ихтисослашган тиббиёт марказида ўтказиладиган ўқув-семинарда иштирок этиш учун бугун, 19 декабрь куни Туркия орқали Қатарга йўл олди. 

ЎзПФЛ матбуот хизматининг хабар беришича, ўқув-семинар 20–21 декабрь кунлари бўлиб ўтади. Семинар давомида “Aspetar” тиббиёт маркази мутахассислари ўзбекистонлик шифокорларига спорт тиббиётида қўлланилаётган янги воситалар, даволаш услублари, футболчиларнинг соғлиғини назорат қилиб боришда аҳамият бериш керак бўлган муҳим жиҳатлар ҳақида батафсил маълумот беради.

Эслатиб ўтамиз, ушбу семинар шу йилнинг 17 октябрь куни ЎФФ Президенти Умид Аҳмаджонов ва Қатар Футбол Ассоциациясининг Президенти Шайх Ҳамад бин Халифа Аҳмад ат-Таний ўртасида имзоланган меморандум доирасида ташкил этилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!