Суперлига. Намангандаги жорий мавсум илк баҳси учун чипталар қанча этиб белгиланган? (Фото)

Хабарингиз бор, "Навбаҳор" жамоаси Суперлига 1-туридан ўрин олган баҳсни ўз майдонида “Динамо” (Самарқанд)га қарши олиб боради.

Мазкур ўйин учун чиқарилган чипталар эртага соат 09:00 дан бошлаб, Наманган шаҳар, Давлатобод туманидаги “Марказий” стадиони, “Камолот” боғи, “Яшил бозор”, Сардоба”даги “Мегаполис” савдо мажмуаси, Чорсудаги якка қабр олдидаги кассаларда сотувга чиқарилади.
Чипталар нархи барча секторлар учун бир хил - 30 минг сўм этиб белгиланган.

"Жорий мавсумнинг илк баҳсида чипталарни харид қилишга шошилинг ҳамда севимли жамоамизни бевосита стадионда қўллаб-қувватланг, азиз мухлислар!", - дейилади клуб матбуот хизмати берган хабарда. 

Эслатма: “Навбаҳор” – “Динамо” ўйини 1 март куни соат 18:30 да старт олади.

навба

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!