Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров жаримадан гол урди!

Ўзбекистон Суперлигаси 21-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Навбаҳор" баҳси якунланди. Унда меҳмонлар 0:3 ҳисобида ғалаба қозонди.

Дастлабки голни Жамшид Искандеров жарима зарбасидан урди. Иккинчи голга Асадбек Собиржонов муаллифлик қилган бўлса, учинчи гол Темурхўжа Абдуҳолиқов номига қайд этилди. 

Шу тариқа, "Навбаҳор" 40 очко билан 2-ўринга чиқиб олди. 14 очкоси бор бухороликлар 13-поғонани банд этиб турибди.

  • Суперлига
  • 21-тур

Бухоро

0 : 3

08/10/2023 18:30

Навбаҳор

  • Жамшид Искандеров 33'
  • Асадбек Собиржонов 88'
  • Темурхўжа Абдухолиқов 90+3'

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!