Суперлига. "Нефтчи" ҳам илк турни ғалаба билан бошлади, нигериялик Нсунгусидан дубль!

Ўзбекистон Суперлигаси 1-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" ва "Нефтчи" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди.

Мазкур беллашувда меҳмонлар 1:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Фарғоналикларнинг икки голини ҳам нигериялик легионер Эффионг Нсунгуси киритди, жиззахликларнинг ягона голи эса Люпче Дориев номига қайд этилди.

Шу тариқа, "йўлбарслар" ушбу ғалабадан кейин 3 очкога эга бўлди ва жадвалда юқори ўринлардан жой олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Адхамжон Низомов
02/03/2024 23:15
Сугдиена хам яхши уйнади.тан олиш керак.Динамо билан уйинда Нефтчига омад.Олга,"Буюк чинорлар"
Темиров Набижон
02/03/2024 21:25
Ўзбекистон супер лига турнир жадвалини янгилаб қўйинглар,вақтдан орқада қолибсизлар хали хам Пахтакор турибди.
&
Сафаров Кахрамонжон
03/03/2024 09:49
Нега пахта-гузапояни хеч ким эсламай куйди нахот окахонлар хам тушуниб олдимикан Футбол бу Водий ва Вохага хос эканини тан олганларга рахмат