Суперлига. "Нефтчи" ўз майдонида "Бухоро"га имкон қолдирмади

Ўзбекистон Суперлигаси 20-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Бухоро" баҳси якунланди. Унда мезбонлар 3:0 ҳисобида зафар қучди.

Майдон эгаларининг икки голига Гиорги Никабадзе муалллифлик қилган бўлса, яна бир гол Диёр Туропов номига қайд этилди. 

Шу тариқа, "йўлбарслар" 37 очко билан 2-ўринда қолди. 14 очкоси бор "Бухоро" 12-поғонадан жой эгаллаган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию
Эргашев Файзулло
27/09/2023 21:36
Нефтчи маладес ребята серебро кармане