“Сурхон” қайси футболчилар билан шартнома имзолади?

Янги мавсумда ўз олдига Супер лига йўлланмасини қўлга киритишни мақсад қилган Термизнинг “Сурхон” клуби бугун бир қатор тажрибали ва маҳоратли футболчилар билан шартнома имзолади. Қувонарлиси ушбу футболчилар орасида ўтган йили Ўзбекистон олий лигасида тўп сурган тажрибали футболчилар ҳам бор.

SPORTS.uz'га маълум бўлишича "Сурхон" қуйидаги футболчилар билан расман шартнома имзолади:

Руслан Матниязов (дарвозабон);
Азамат Ахмедов (дарвозабон);
Жўрабек Рўзиев (дарвозабон);

Убайдулло Халикулов (ҳимоячи);
Иброҳим Раҳимов (ҳимоячи);
Иброҳим Абдуллаев (ҳимоячи);
Илхом Алижонов (ҳимоячи);
Нажмиддин Нормуродов (ҳимоячи);

Сирожиддин Қўзиев (ярим ҳимоячи);
Дилшод Хушбаков (ярим ҳимоячи);
Тимур Усмонов (ярим ҳимоячи);
Жавоҳир Алиқўзиев (ярим ҳимоячи);
Алишер Мирзаев (ярим ҳимоячи);
Сардор Эминов (ярим ҳимоячи);

Фарход Тожиев (хужумчи);
Бахриддин Вахобов (хужумчи);

Жамоамизнинг мақсади жиддий эканлигини ушбу таркиб орқали ҳам англаб олиш мумкин. Яна бир қатор футболчилар жамоамиз кўригида бўлиб турибди. Шунингдек, тажрибали Ислом Иномов ва Эркин Бойматовлар ҳам жамоамиз билан шартнома тузишга яқин турибди. Ушбу келишув расман имзолангандан сўнг сизларга хабар берамиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!