Таэквондочиларимиз Фужайра шаҳридаги турнирда 14та медални қўлга киритди

Бирлашган Араб Амирликларининг Фужайра шаҳрида таэквондо (WT) бўйича ўтказилган халқаро турнирда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси муваффақиятли иштирок этди.

Мазкур мусобақада Собир Назаралиев шогирдлари саккизта олтин ва иккитадан кумуш ҳамда бронза медалларини қўлга киритди.

Мусобақада Амирбек Тўраев, Улуғбек Рашидов, Бекзод Ибрагимов, Шаҳзод Сайфиев, Интизор Абдуалимова, Мадина Маннопова, Озодахон Собиржонова, Феруза Содиқова ўз вазн тоифаларида шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди.

Шунингдек, финалга қадар ўтказилган жангларда зафар қучган Жасур Жайсунов ва Дурдона Абдулхаева терма жамоамизга кумуш медални келтирган бўлса, Данил Морозов ҳамда Абдулазиз Маҳмудов бронза медалга сазовор бўлди. 

Мусобақнинг катталар ўртасидаги беллашувларда вазни 58 килограммгача бўлган ҳамюртимиз Суҳроб Бобобеков олтин медални қўлга киритди. Кичик қизлар ўртасида умидли таэквондочимиз Эъзоза Шорустамова биринчи ўринни эгаллади.
 
Манба: UzA.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!