Таэквондочиларимизга омад тилаймиз

Бугун Голландиянинг Эйндховен шаҳрида таэквондо бўйича G-1 тоифасига кирувчи навбатдаги йирик турнир старт олади. Ушбу мусобақада терма жамоамиз вакиллари ҳам асосий таркиб билан иштирок этишади. 

Икки кун давом этадиган турнирда асосий жамоамиздан қуйидаги вакилларимиз даянга чиқишади: Баҳром Абдуллаев, Темур Ўролов, Шаҳбоз Шофайзиев, Максим Рафалович, Дмитрий Шокин, Динара Мамадибрагимова, Умида Абдуллаева ҳамда Нигора Турсунқулова. 

Собир Назаралиев бошчилигидаги ўсмирларимиз жорий турнирда қуйидаги таркиб билан қатнашади: Мадина Маннопова, Улуғбек Рашидов, Жасурбек Жайҳунов, Беҳзод Ибрагимов, Дурдона Абдулҳаева, Шаҳзод Жўраев, Жасурбек Зокиров, Шаҳзод Файзиев, Озода Собиржонова ва Феруза Солиҳова. 
 
 
Регламентга кўра, бугун ўсмирлар тоифасида барча вакилларимиз, шунингдек, катталардан Максим Рафалович ҳамда Нигора Турсунқулова медаллар учун кураш олиб боришади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!