Тартиб-интизом қўмитаси қарорлари. "Пахтакор" ва Рўзиқул Бердиевга жарима, бошқалар ҳам четда қолмади

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда сўнгги турлар доирасида бўлиб ўтган учрашувлардаги интизомий ишлар кўриб чиқилди.

Суперлига.
“Бунёдкор” — “Динамо плюс”

Суперлига чемпионатининг 5-тури доирасидаги “Бунёдкор” — “Динамо плюс” учрашувининг 90+3-дақиқасида “Бунёдкор” жамоаси футболчиси Тоҳир Тўхтасинов тўп учун курашиш вақтида оёғининг таг қисми билан рақиб ўйинчисининг оёқ қисмига зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Тоҳир Тўхтасиновга (Бунёдкор) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) интизом чораси қўлланилди.

“Локомотив” — “Андижон”

Суперлига чемпионатининг 5-тури доирасидаги “Локомотив” — “Андижон” учрашувининг 90+2 дақиқасида “Андижон” футбол клуби футболчиси Сардор Азимов ўйин вақтини атайин чўзиб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Сардор Азимовга (Андижон) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

“Пахтакор” — “Сўғдиёна”

Суперлига чемпионатининг 4-тури доирасидаги “Пахтакор” — “Сўғдиёна” учрашуви комиссарининг огоҳлантиришига қарамай “Пахтакор” жамоаси аъзолари танаффус вақтида майдонга белгиланган вақтдан кеч чиққанлиги, бу билан турнир “Суперлига ва Про лига регламенти”нинг 16.2-бандида белгиланган тартибга риоя қилмагани қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, “Пахтакор” футбол клубига нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

“Динамо плюс” — “Металлург”

Суперлига чемпионатининг 4-тури доирасидаги “Динамо плюс” — “Металлург” учрашувининг 65-дақиқасида “Динамо” футбол клуби футболчиси Санжар Шоаҳмедов бош ҳакам қарорига нисбатан эътироз билдириб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Санжар Шоаҳмедовга (Динамо) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

“Пахтакор” — “Сўғдиёна”

Суперлига чемпионатининг 4-тури доирасидаги “Пахтакор” — “Сўғдиёна” учрашувининг 65-дақиқасида “Сўғдиёна” футбол клуби футболчиси Люпче Дориев ўйин вақтини атайин чўзиб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Люпче Дориевга (Сўғдиёна) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

ОКМК — “Бунёдкор”

Суперлига чемпионатининг 4-тури доирасидаги ОКМК — “Бунёдкор” учрашувининг 66-дақиқасида “Бунёдкор” футбол клуби мураббийи Анвар Ғофуров бош ҳакам қарорига нисбатан эътироз билдириб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Анвар Ғофуровга (Бунёдкор) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

“Андижон”— “Насаф”

Суперлига чемпионатининг 4-тури доирасидаги “Андижон”— “Насаф” учрашувининг 42-дақиқасида “Насаф” футбол клуби бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ён ҳакам қарорига нисбатан эътироз билдириб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Рўзиқул Бердиевга (Насаф) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

“Металлург” — “Сирдарё ФА”

Ўзбекистон Кубоги 1-тури доирасидаги “Металлург” — “Сирдарё ФА” учрашувининг 14-дақиқасида “Металлург” футбол клуби футболчиси Мирғиёс Сулаймонов симулясия учун сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Мирғиёс Сулаймановга (Металлург) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

“Олимпик” — “Нефтчи”

Суперлига чемпионатининг 4-тури доирасидаги “Олимпик” — “Нефтчи” учрашувининг 78-дақиқасида “Нефтчи” футбол клуби футболчиси Ботирали Эргашев бош ҳакам қарорига нисбатан эътироз билдириб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Ботирали Эргашевга (Нефтчи) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

Суперлига чемпионатининг 4-тури доирасидаги “Олимпик” — “Нефтчи” учрашувининг 90+5-дақиқасида “Олимпик” футбол клуби футболчиси Акбар Абдирасулов ўйин вақтини атайин чўзиб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Акбар Абдирасуловга (Олимпик) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

Суперлига чемпионатининг 4-тури доирасидаги “Олимпик” — “Нефтчи” учрашувининг 90+11-дақиқасида “Олимпик” футбол клуби футболчиси Жалолиддин Содиқов ўйин вақтини атайин чўзиб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Жалолиддин Содиқовга (Олимпик) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

Ўзбекистон кубоги
“Локомотив” — “Зомин”

Ўзбекистон Кубоги 1-тури доирасидаги “Локомотив” — “Зомин” учрашувининг 85-дақиқасида “Локомотив” футбол клуби футболчиси Абдулазизхон Абдурашидов ён ҳакам қарорига нисбатан эътироз билдириб, сариқ карточка олгани қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Абдулазизхон Абдурашидовга (Локомотив) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

“Бунёдкор” — “Шўртан”

Ўзбекистон Кубоги 1-тури доирасидаги “Бунёдкор” — “Шўртан” учрашувининг 66-дақиқасида “Шўртан” футбол клуби футболчиси Улуғбек Худойбердиев бош ҳакам қарорига нисбатан эътироз билдириб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Улуғбек Худойбердиевга (Шўртан) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

“Бунёдкор” — “Шўртан”

Ўзбекистон Кубоги 1-тури доирасидаги “Бунёдкор” — “Шўртан” учрашувининг 71-дақиқасида “Бунёдкор” футбол клуби футболчилари Амир Тўрақулов ҳамда Суҳроб Иззатовлар бош ҳакам қарорига нисбатан эътироз билдириб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Амир Тўрақуловга (Бунёдкор) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди, шунингдек, Сухроб Иззатовга (Бунёдкор) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

“Насаф” — “Навбаҳор лочинлари”

Ўзбекистон Кубоги 1-тури доирасидаги “Насаф” — “Навбаҳор лочинлари” учрашувининг танаффус вақтида “Насаф” футбол клуби бош мураббийи Рўзиқул Бердиев бош ҳакам қарорига нисбатан эътироз билдириб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Рўзиқул Бердиевга (Насаф) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

“Дўстлик Тошкент” – “Сирдарё ФА”

Ўзбекистон Кубоги 3-тури доирасидаги “Дўстлик Тошкент” – “Сирдарё ФА” учрашувининг 83-дақиқасида “Дўстлик Тошкент” футбол клуби футболчиси А. Ўринбоев рақиб ўйинчисининг кўкрак қисмига зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Асрорбек Ўринбоевга (Дўстлик Тошкент) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) интизом чораси қўлланилди.

“Динамо плюс” — “Навбаҳор лочинлари”

Ўзбекистон Кубоги 3-тури доирасидаги “Динамо плюс” — “Навбаҳор лочинлари” учрашувининг 80-дақиқасида “Динамо плюс” футбол клуби футболчиси Франсис Нарх бош ҳакам қарорига нисбатан эътироз билдириб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Франсис Нархга (Динамо плюс) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

“Андижон” — “Насаф”

Ўзбекистон Кубоги 3-тури доирасидаги “Андижон” — “Насаф” учрашувининг 80-дақиқасида “Насаф” футбол клуби футболчиси Муродбек Рахматов тўп учун курашиш вақтида оёғининг таг қисми билан рақиб ўйинчисининг оёқ қисмига зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Муродбек Рахматовга (Насаф) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) интизом чораси қўлланилди.

“Андижон” — “Динамо плюс”

Ўзбекистон Кубоги 1-тури доирасидаги “Андижон” — “Динамо плюс” учрашувининг 77-дақиқасида “Андижон” футбол клуби футболчиси Бектемир Абдуманнонов бош ҳакам қарорига нисбатан эътироз билдириб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этиланган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Бектемир Абдуманноновга (Андижон) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

“Нефтчи” — “Металлург”

Ўзбекистон Кубоги 3-тури доирасидаги “Нефтчи” — “Металлург” учрашувининг 35-дақиқасида “Металлург” футбол клуби футболчиси Раҳимжон Давронов ўйин вақтини атайин чўзиб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Пролига 5-тури доирасидаги “Шўртан” — “Арал” учрашуви якунлангандан сўнг “Арал” футбол клуби футболчиси Шаҳзод Туропов бош қисми билан рақиб ўйинчисини бош қисмига зарба берган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Шаҳзод Туроповга (Арал) нисбатан 4 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ҳамда жарима интизом чораси қўлланилди.

“Қўқон-1912” — “Хоразм”

Пролига 4-тури доирасидаги “Қўқон-1912” — “Хоразм” учрашувининг 33-дақиқасида “Хоразм” футбол клуби футболчиси Мўминжон Мелиев бош ҳакам қарорига нисбатан эътироз билдириб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Мўминжон Мелиевга (Хоразм) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

“Машъал” — “Шўртан”

Пролига 4-тури доирасидаги “Машъал” — “Шўртан” учрашувининг 87-дақиқасида “Шўртан” футбол клуби футболчиси Шерзодбек Абдураимов бош қисми билан рақиб ўйинчисининг юз қисмига зарба берган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Шерзодбек Абдураимовга (Шўртан) нисбатан 10 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) интизом чораси қўлланилди.

“Хоразм” — “Шўртан”

Пролига мусобақасининг 2-тури доирасидаги “Хоразм” — “Шўртан” учрашувининг 37-дақиқасида “Шўртан” футбол клуби футболчиси Жўрабек Маннонов ёрдамчи ҳакам қарорига нисбатан эътироз билдириб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Жўрабек Манноновга (Шўртан) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

“Хоразм” — “Шўртан”

Пролига мусобақасининг 2-тури доирасидаги “Хоразм” — “Шўртан” учрашувининг 70-дақиқасида “Шўртан” футбол клуби футболчиси Нодирбек Мукаров бош ҳакам қарорига нисбатан эътироз билдириб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Нодирбек Мукаровга (Шўртан) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

“Бухоро” — “Машъал”

Пролига 5-тур доирасидаги “Бухоро” — “Машъал” учрашувининг 72-дақиқасида “Бухоро” футбол клуби футболчиси Ислом Рашидхонов ўйин вақтини атайин чўзиб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Ислом Рашидхоновга (Бухоро) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

“Дўстлик Тошкент” — “Бухоро”

Пролига 4-тури доирасидаги “Дўстлик Тошкент” — “Бухоро” учрашувининг 18-дақиқасида “Бухоро” футбол клуби бош мураббийи Улуғбек Бакаев бош ҳакам қарорига нисбатан эътироз билдириб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Улуғбек Бакаевга (Бухоро) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

Пролига 4-тури доирасидаги “Дўстлик Тошкент” — “Бухоро” учрашувининг 90-дақиқасида “Бухоро” футбол клуби футболчиси Элёр Орифов ўйин вақтини атайин чўзиб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Элёр Орифовга (Бухоро) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

“Шўртан” — “Дўстлик Тошкент”

Пролига мусобақасининг 3-тури доирасидаги “Шўртан” — “Дўстлик Тошкент” учрашувининг 61-дақиқасида “Дўстлик Тошкент” футбол клуби футболчиси Жамолиддин Ҳикматов тўп учун курашиш вақтида оёқ қисми билан рақиб ўйинчисининг кўкрак қисмига зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Жамолиддин Ҳикматовга (Дўстлик Тошкент) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) интизом чораси қўлланилди.

“Арал” — “Қўқон-1912”

Пролига мусобақасининг 3-тури доирасидаги “Арал” — “Қўқон-1912” учрашувининг 48-дақиқасида “Қўқон-1912” футбол клуби футболчиси Сергей Петров симуляция учун сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Сергей Петровга (Қўқон-1912) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

“Арал” — “Қўқон 1912”

Пролига мусобақасининг 3-тури доирасидаги “Арал” — “Қўқон 1912” учрашувининг 90+2-дақиқасида “Қўқон 1912” футбол клуби футболчиси Жавоҳир Ҳусанов ўйин вақтини атайин чўзиб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Жавоҳир Ҳусановга (Қўқон 1912) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

“Олимпик Мобиуз” — “Машъал”

Пролига мусобақасининг 3-тури доирасидаги “Олимпик Мобиуз” — “Машъал” учрашувининг 38-дақиқасида “Олимпик Мобиуз” футбол клуби футболчиси Рўзибой Файзуллаев ўйин вақтини атайин чўзиб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Рўзибой Файзуллаевга (Олимпик Мобиуз) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

Пролига мусобақасининг 3-тури доирасидаги “Олимпик Мобиуз” — “Машъал” учрашувининг 90+2-дақиқасида “Машъал” футбол клуби футболчиси Исломбек Баратов ўйин вақтини атайин чўзиб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Исломбек Баратовга (Машъал) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

“Бухоро” — “Хоразм”

Пролига мусобақасининг 3-тури доирасидаги “Бухоро” — “Хоразм” учрашувининг 21-дақиқасида “Бухоро” футбол клуби футболчиси Ширинбой Абдуллаев бош ҳакам қарорига нисбатан эътироз билдириб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Ширинбой Абдуллаевга (Бухоро) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

“Дўстлик Тошкент” — “Олимпик Мобиуз”

Пролига мусобақасининг 2-тури доирасидаги “Дўстлик Тошкент” — “Олимпик Мобиуз” учрашувининг 26-дақиқасида “Дўстлик Тошкент” футбол клуби футболчиси Анваржон Алижонов симуляция учун сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Анваржон Алижоновга (Дўстлик Тошкент) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

Пролига мусобақасининг 2-тури доирасидаги “Дўстлик Тошкент” — “Олимпик Мобиуз” учрашувининг 90+3-дақиқасида “Дўстлик Тошкент” футбол клуби футболчиси Хушнудбек Авилов бош ҳакам қарорига нисбатан эътироз билдириб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Хушнудбек Авиловга (Дўстлик Тошкент) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

“Хоразм” — “Шўртан”

Пролига мусобақасининг 2-тури доирасидаги “Хоразм” — “Шўртан” учрашувининг 25-дақиқасида “Шўртан” футбол клуби футболчиси Мухриддин Зоиров бош ҳакам қарорига нисбатан эътироз билдириб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Мухриддин Зоировга (Шўртан) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

“Хоразм” — “Дўстлик Тошкент”

Пролига мусобақасининг 5-тури доирасидаги “Хоразм” — “Дўстлик Тошкент” учрашувининг 52-89-дақиқаларида “Дўстлик Тошкент” футбол клуби футболчиси Иззатилло Орифов бош ҳакам қарорига нисбатан эътироз билдириб, сариқ карточкалар олиб майдондан четлаштирилган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Иззатилло Орифовга (Дўстлик Тошкент) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

“Дўстлик Тошкент” — “Бухоро”

Пролига 4-тури доирасидаги “Дўстлик Тошкент” — “Бухоро” учрашувининг 18-дақиқасида “Бухоро” футбол клуби шифокори Санъат Бомуротов заҳира ҳаками шаънига хақоратли сўзлар ишлатиб, майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Санъат Бомуротовга (Бухоро) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) интизом чораси қўлланилди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию
Шоим Зарипов
09/05/2024 15:14
Мурббий хакам билан тортишса сарик олса жаримага тортилса мураббийлик нимага керак нахотки бу хакамлар осмондан тушган булса булар куп холатда бир томонлама хакамлик килади буларни кимдир мухокама килиши керакку ёки булар мураббийдан хам билимлими чала сводку хаммаси.
Ilhomjon Feyz
09/05/2024 02:39
Пахтакор клубига 25 минг сўм жарима берилдими.
&
Xoliqulov.shaxobiddin
08/05/2024 22:03
Besh tashabus alimpiyodalarida fudbol musoboqalarida qatnashmoqchiman
&
Xoliqulov.shaxobiddin
08/05/2024 22:03
Besh tashabus alimpiyodalarida fudbol musoboqalarida qatnashmoqchiman