Теннис Стэн Вавринкага теннис ўйнашни ўргатди

“Australian Open – 2018”нинг эркаклар ўртасидаги баҳсларда швейцариялик Стэн Вавринка ва америкалик Теннис Сандгрен ўзаро рақобатлашди.

Теннис ўз исмига мос равишда тажрибали рақиби Стэнга қараганда ажойиб ўйин кўрсатди ва 6:2, 6:1, 6:4 ҳисобида ғалаба қозонди. Шунингдек, испаниялик Фернандо Вердаско мазкур турнирда германиялик Максимилиан Мартерерга беш сетда – 4:6, 6:4, 6:7, 6:3, 3:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Шу тариқа, учинчи даврада Максимилиан ва Теннисга қарши кортга чиқадиган бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!