Тер Штеген Яқин Шарққа йўл олиши мумкин

Марк-Андре тер Штеген фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин. 

"Mundo Deportivo" хабарига кўра, "Ал-Иттиҳод" "Барселона" дарвозабони трансферига қизиқиш билдирмоқда. Жидда клуби ёзда футболчини сотиб олиш ниятида. 

"Ал-Иттиҳод" спорт директори Рамон Планес тер Штегенни "кўк-анорранглилар"даги вақтидан бери билади ва уни янги клубининг асосий дарвозабони сифатида кўрмоқда. 

Саудия Арабистони клуби келишувга эришиш қийин бўлади, деб ҳисобайлайди. Бироқ улар барибир футболчини трансферга рози бўлишга кўндирмоқчи. Немис дарвозабонининг "Барса" билан шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!