Тезкор! “Ланс” Ҳусановни асосий таркибдан чиқарди. Сабаб нима?

Франция чемпионатида юқори ўринлар ва Еврокубок йўлланмалари учун курашаётган “Ланс” 12 апрелга белгиланган 29-турда “Мец” меҳмони бўлиш керак.

Клуб расмий сайтида ўзбекистонлик легионер Абдуқодир Ҳусанов ўйин қайдномасига киритилмагани ва ўринбосарлар таркибига жўнатилган кўрсатилган.

Бош мураббий Франк Хейз таркибдаги вазият ҳақида қуйидагича маълумот берган бўлса-да, Абдуқодир Ҳусановнинг учрашув қайдномасига киритилмагани ҳақида маълумот бермаган.

- Салис Абдул Самед велотренажёрда шуғуллана бошлади, югуряпти ва тикланиш жараёни яхши кетмоқда. У умумий гуруҳ машғулотларига душанба куни қўшилади.

Элье Вахи ҳам ҳафта давомида кўп шуғуллана олмади. Ўйиндан олдин умумий машғулотларда қатнаша оладими ёки йўқ, буни кўриб чиқамиз. 100 фоиз тайёр бўлишига умид қиламиз. Таркибда айрим ноаниқликлар бор, - деди Франк Хейз.

Франция футболи ва “Ланс” фаолиятини ёритаётган айрим манбалар, хусусан, le11hdf.fr ва lensois.com  сайтлари асосий таркиб ўйинчиси ҳисобланган Абдуқодир Ҳусанов ўринбосарлар жамоасига ўтказилгани ва “Мец” билан ўйин қайдномасига киритилмаганини ёзмоқда.

- Дейвер Мачадо жароҳатидан қутилиб, сафга қайтди. Салис Абдул Самед эса, шикастлангани учун учрашувда қатнаша олмайди.

Абдуқодир Ҳусанов ҳам ўйинни аниқ ўтказиб юборади. У шанба куни ўринбосарлар таркибидаги машғулотларда қатнашиши белгиланган, - деб маълумот тарқатди lensois.com  сайти журналисти Элоиза Де Местер.

Аслида Абдуқодир Ҳусановнинг асосий таркибдан чиқарилишига ва қайдномага киритилмаслигига ҳеч қандай асос йўқ. Бироқ, “Ланс” раҳбарияти Ўзбекистон футбол ассоциацияси илтимосига кўра, Ҳусановни Қатарда бўладиган 23 ёшгача футболчилар ўртасидаги Осиё кубогида иштирок этиш учун Ўзбекистон терма жамоаси ихтиёрига қўйиб юборишга рози бўлгани ҳақида маълумотлар чиқа бошлади.

Ҳозирча бу хабарлар расман тасдиқланиши кутиляпти.

Эслатиб ўтамиз, Қатардаги Осиё кубоги ФИФА кунларидан ташқарида ташкил этилаётгани боис, “Ланс”, ЦСКА ва “Ал-Ваҳда” мос равишда Абдуқодир Ҳусанов, Аббосбек Файзуллаев ва Ҳожимат Эркиновни ёшлар терма жамоаси ихтиёрига қўйиб юбормагани, бироқ мутасаддилар бу клублар билан музокаралар ўтказаётгани маълум қилинганди.

“Осиё кубоги U-23”да Файзуллаевнинг ўрнини ким босади?

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Toshov Axmadjon
13/04/2024 01:44
Иби куйиб юборларинг булмаса булмайди