Тезкор! "Навбаҳор" раҳбариятида ўзгариш бўлди

“Навбаҳор” ПФК раҳбариятида ўзгариш:

"Бугун “Навбаҳор” уй учрашувларини ўтказадиган “Марказий” стадионида йиғилиш ўтказилди. Уни Наманган шаҳар, Давлатобод тумани ҳокими Анваржон Тожимирзаев олиб борди. Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. “Навбаҳор” ПФК президенти Расул Низамбаев соғлигидаги муаммолар сабабли, ўз аризасига биноан истеъфога чиққани маълум қилинди.  
Шунингдек, Бахтиёр Нурматов яна “Навбаҳор” клуби директори лавозимига қайтди. Бунгача ушбу лавозимда фаолият юритган Акмал Сохибов эса директор ўринбосари вазифасини бажарувчи лавозимида ишлайдиган бўлди", - дея хабар берди "лочинлар" клуби матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!