Тезкор хабар! Алишер Саноев "Бухоро"дан кетди

Ўтган мавсумни Тошкентнинг "Бунёдкор" клубида бошлаб, иккинчи даврани "Бухоро" сафида ўтказган футболчи Алишер Саноев бухороликлар сафини тарк этди.

Айни дамда 30 ёшли ярим ҳимоячининг қайси жамоа сафига бориб қўшилгани ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.

Маълумот учун, Саноев ўтган мавсум "Бухоро" сафида 11та учрашувда иштирок этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!