Тинимсиз гол урсанг, харидоринг кўп бўлади

Нидерландия чемпионатида “АЗ Алкмаар” жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган Вангелис Павлидис фаолиятини топ-лигаларда давом эттириш имконига эга бўлди.

Evening Standard нашрининг хабар беришича, Павлидисга “Челси”, “Милан”, “Барселона” ва “Фулхэм” каби клублар кўз тикмоқда.

Грециялик ҳужумчининг ўзи январь ойидаёқ катта клублар сафига кўчиб ўтишга тайёр.

Павлидис жорий мавсумни юқори савияда ўтказмоқда. У миллий чемпионатнинг дастлабки 16  учрашувида ўз ҳисобига 18 та гол ёздириб қўйди.

25 ёшли форварднинг “АЗ Алкмаар” билан шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар давом этади. Тўпурар 25 миллион еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!