Томас Тухель ўрнини ким эгаллаши мумкин?

"Бавария" раҳбарияти Томас Тухель ўрнига янги бош мураббий излашни бошлади. Асосий номзод "Байер" устози ва клубнинг собиқ футболчиларидан бири бўлган Хаби Алонсодир. Аммо курашда мюнхенликлар ёлғиз эмас. "Ливерпуль" ҳам испаниялик мутахассисни кузатиб бормоқда. Аввалроқ, Юрген Клопп мавсум сўнггида "қизиллар" сафини тарк этишини эълон қилганди. Энди "Бавария" Тухель билан хайрлашди. Алонсо эса ҳали келажагини ҳал қилиб олгани йўқ. Агарда немислар Хабини қўлга кирита олмаса, клуб бошқа мураббийлар билан музокараларни бошлайди. 

Оле-Гуннар Сульшер

2021 йилдан бери ҳеч қайси клубда ишламаётган Оле-Гуннар Сульшер ичкарида энг кўп тилга олинаётган мутахассислардан биридир. Унинг "Манчестер Юнайтед"даги ишлари клуб томонидан қадрланади. Аммо раҳбарият уни танламаслик эҳтимоли юқори. Сабаби, Сульшердан ҳам номдорроқ, ишончлироқ ва тажрибалироқ мураббийлар бор. Камига 50 ёшли норвегиялик вақтинчалик мураббий сифатида олиб келиниши мумкин эди. Клуб мавсум сўнггига қадар Тухелни қолишини эълон қилиб бўлди. Гуннарга шу пайтгача Англиянинг бир қатор клублари ва "Бешиктош"дан таклиф тушганди, лекин фаол музокаралар олиб борилмаган. 

Ole Gunnar Solskjaer opens up about player issues at Manchester United, why  Cristiano Ronaldo signing 'turned out wrong' - Eurosport

Ханс-Диттер Флик

2019 йилда Нико Ковачнинг мураббийлар штабида бўлган Флик хорватиялик мутахассис истеъфога чиққанидан кейин "Бавария"нинг бош мураббийига айланди ва клубни қийин вазиятдан олиб чиқиб кетиш билан бирга требль қайд этди. Кейинги мавсум сўнггида Мюнхенни тарк этиб, Германия терма жамоасида иш бошлади. Орадан икки йил ўтиб у яна ишсиз қолди. Раҳбарият Фликни қайтаришга қарши эмас, лекин унинг ўзи қайтишни истамаяпти. Фликка кўпроқ "Барселона"ни бошқариш ёқмоқда, дея хабар беряпти Фабрицио Романо. 

Hansi Flick: 10 things on the ex-Bayern Munich treble winner and Germany  coach | Bundesliga

Антонио Конте

Ўтган мавсумда "Тоттенхэм"дан кетган Антонио Конте катта футболга қайтишга тайёр. Унга "Наполи" жиддий қизиқиш билдирганди, лекин мураббий ўша вақтда дам олишни хоҳлаётганини айтган. Шундан кейин неаполликлар Валтер Мадзари билан шартнома имзолаганди. Италиялик мутахассис ҳам яқиндагина ўз лавозимидан озод қилинди. Конте энди "Бавария"ни бошқаришни истайди. Агарда унга Германия клуби таклиф билан чиқса, Антонио ишни бошлашга тайёр. 

Some had decided to settle for less' - Antonio Conte aims thinly-veiled  Tottenham dig but vows he hasn't lost his 'passion' for coaching | Goal.com

Зинедин Зидан

Фаолияти давомида фақат "Реал"ни бошқарган франциялик мураббий ҳам "Бавария" радарига тушган. Италия нашрлари раҳбарият Зидан билан боғланди, дея хабар берди. "Sky Sports" эса бу маълумотни рад қилиб, ҳали томонлар музокараларни бошламаганини маълум қилди. 

Zinedine Zidane turns down €150m offer to return to management - Football  España

Хаби Алонсо

Томас Тухелга энг муқобил вариант бу Хаби Алонсо. Аммо юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, курашда "Ливерпуль" ҳам бор. "Бавария" собиқ ярим ҳимоячининг агентлари билан боғланди. Ҳозирча Алонсо бор эътиборини "Баейр"ни чемпион қилишга қаратган. Ҳаттоки унинг шогирдлари требль қайд этиши ҳам мумкин. "Байер" бўлса Хабини қўйиб юборишга тайёр. Унинг клуб билан шартномаси 2026 йилгача амал қилади. Битимни бекор қилиш имконияти йўқ. Шундай бўлсада, Германия жамоаси у билан яхши таклиф тушса, мураббийни ушлаб қолишга ҳаракат қилмаслик борасида келишиб олган. Буёғи Алонсонинг ўзига боғлиқ. 

Xabi Alonso: Becoming Real Madrid coach? It's September, it's early | Marca

"Бавария" Тухелни ҳозирнинг ўзидаёқ истеъфога чиқариши ҳам мумкин эди, бироқ раҳбарият мавсум сўнггига қадар мураббий тайинлашига тўғри келарди. Ҳеч қайси мутахассис мавсум ўртасида клубни қабул қилиб олишни истамаяпти. Рози бўлганлар эса "Бавария"га тўғри келмади. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!